09/03/2021
«Олти тонналик сумалак қилишнинг мазмун-моҳияти шундаки, Сумалак фестивалини ўтказиш натижасида Наманганга бутун Ўзбекистон, қўшни республикалардан меҳмон- сайёҳлар ташриф буюради. Хизматлар, моддий ва номоддий маҳсулотлар сотуви ўн баробарга ортади. Сумалак маҳаллалар кесимида элимизга, меҳрибонлик ва саҳоват уйларига тарқатилади» - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов тайёргарлик жараёни билан танишар экан.
Наманганда 6 тонналик
мегасумалак пиширишга тайёргарлик бошланди. Улкан қозон тематик паркнинг экзотик шаршаралари кесишмасига ўрнатилди.
Ҳозирдан буғдой ундириш ҳаракати бошланди. 1,8 тонна буғдой тозаланиб бўлинди. Бугун ивитиш ишлари бошланади.
Олти тонналик сумалак тайёрлаш учун уч тонна ун, ярим тонна ўсимлик ёғи юз кило новвот жамғариб қўйилди.
19 март куни солинажак буғдойни 40 нафар сумалакпазлар 21 март куни элга тортиқ этадилар.
- Бир ҳафталик сайлда миллий ўйинлар, маданий тадбирлар, «Дўппидек ош», «Тандир таомлар шоу» каби фестиваллар Наманганга меҳмонларни ўзига тортиши шубҳасиз,- дейди Туризмни ривожлантириш дирекцияси раҳбари Анвар Икромов.
Сайлда Косонсой ва норинлик полвонлар чиқишлари, дор ўйинлари ўтказилади. Шунингдек, қўшни Қирғизистон ва Тожикистондан полвонлар ташриф буюриши кутилмоқда.
Наманганга келинг, азизлар!
Хотам Мамадалиев олган суратлар