Умра сафарига борадиганлар учун муҳим тавсиялар
Аллоҳнинг Байтини тавоф қилиш ниятида бўлган зиёратчиларга Умра амалларини гўзал шаклда адо этишлари учун эътибор беришлари керак бўлган муҳим тавсияларни тайёрладик.
🕋 Видеони зиёрат ниятида бўлган яқинларингизга ҳам улашинг ва сафарларимиз ҳақида батафсил маълумот олиш учун ҳозироқ бизга мурожаат қилинг!
📞 555084433
https://t.me/dorussalam_admin
Ифторлик маблағлари бўйича сўнгги ҳисобот
Рамазон ойида ифторлик тарқатишимиз учун ҳисобимизга ўтказилган маблағларнинг бир қисми ортиб қолди ва биз ушбу пулларни Масжид Ал-Ҳарамнинг тоза ва озодалиги учун тинмай меҳнат қиладиган
Ҳарам хизматчиларига беришга қарор қилдик.
✨ Савобли ишларда ҳиссасини қўшган барча инсонларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирган ҳолда, келаси йилги Рамазонда ҳам барчамизни бу каби савобли ишларда қодир қилишини Аллоҳдан сўраб қоламиз!
Аллоҳнинг танланган бандалари
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръонни ўқиган ва унга моҳир бўлган қорилар улуғ ва мукаррам фаришталар билан бирга бўлади. Қуръонни тутилиб-тутилиб ўқиган ва қироат унга машаққатли бўлган киши учун икки ажр бордир», деб марҳамат қилдилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Ҳарамга қанақа Қуръон қўйиш керак?
1984 йил Мадинада «Қирол Фаҳд ибн Абдулазиз Ол Сауд» босмахонаси ташкил этилган бўлиб, у ерда хаттот Усмон Тоҳо томонидан ёзилган «Мадина мусҳафи» нашр қилинади.
📖 Ушбу мусҳафнинг ўзига хос жиҳати шунда-ки, ҳар бир саҳифаси оят билан бошланиб, оят билан тугайди. Умумий ҳисобда 604 саҳафадан иборат. Мусҳафни ёзишда эътибор берилган нарсалардан яна бири оят ва саҳифаларга рақамлар қўйиб, ҳар бир саҳифа 15 қатор ва (70 х 100) ҳажмда бўлишидир.
🕋 Масжид Ал-Ҳарамга Қуръон қўйиш ниятида бўлсангиз, албатта «Мадина мусҳафи»дан харид қилинг!
Мавсумнинг энг сўнгги Умра зиёратчилари
🕋 Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича бу мавсумда энг сўнгги бўлиб Умра сафарини амалга оширган зиёратчиларимизни юртимизга кузатиш жараёни ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди.
🔥 Зиёратчиларимизнинг самимий тилаклари, хайрли дуолари ва сафар давомида кўрсатилган хизматлардан миннатдорчилик ҳисларини шу биргина видео орқали кўришингиз мумкин.
2023 Ҳаж сафарига қабул бошланди
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса худди онаси уни туққан кундек қайтади», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
🕋 Аллоҳнинг Байтини зиёрат қилиб Ҳаж сафарини амалга ошириш ниятида бўлганлар учун қабул бошланганлигини эълон қиламиз.
📝 Ўринлар сони тўлиб қолмасдан ҳозироқ бизага мурожаат қилинг!
📞 (55) 508–44–33
Аэропортда буюмларингизни йўқотдингизми?
Ҳаж ёки Умрага борган зиёратчилар сафаридан қайтиш вақтида аэропортда тирбандликлар бўлишини барчамиз яхши биламиз. Бунинг ҳисобига айрим зиёратчилар буюмларини йўқотиб қўйишади.
Йўқолган буюмларни сақлаш учун аэропортда махсус хона бўлиб, у ерда ҳар бир давлат учун алоҳида жой ажратилган. Бу жойни қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин.
Тавоф учун янада қулай имконият
Масжид Ал-Ҳарамни иккинчи ва учинчи қаватида аравада тавоф қиладиганлар учун янада қулай шароит яратилди. Эндиликда аравада ҳаракатланадиганлар учун махсус йўлак ажратилди ва бу йўлакда тирбандликларсиз бемалол тавофни амалга оширишлари мумкин.
🕋 Аллоҳ барча беморларга комил шифо бериб, Ҳаж ва Умра амалларини аравасиз ҳолатда бажаришларини насиб қилсин!
Маҳрнинг энг кам миқдори қанча?
«Маҳр» ақди никоҳ ёки эр хотинлик қилиш баробарида аёл ҳақдор бўладиган нарсанинг исмидир. Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир. Ўн дирҳам бир динорга тенг келади.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ», дедилар».
Дора Қутний ва Байҳақий ривоят қилганлар.
14 кунлик УМРА сафарларига қабул бошланди
«Аллоҳ учун Ҳаж ва Умрани тугал адо этинг».
Бақара сураси 196 оят.
🕋 Апрел ва май ойида Умра сафарини амалга ошириш ниятида бўлганлар учун қабул бошланганлигини эълон қиламиз.
📝 Ўринлар сони тўлиб қолмасдан ҳозироқ биз билан боғланинг!
📞 (55) 508–44–33
Қанийди йил бўйи Рамазон бўлса...
Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати ҳар сонияда ёғилиб турган Рамазон ойини ҳозирданоқ соғинишни бошладим. Унинг барокати, қалбларга ҳузур бахш этувчи сакинатининг қадри орадан бир кун ўтмасданоқ жуда билинди.
Саҳар уйғонишлар, Қуръон тиловатлари, нафс хоҳлаб турган нарсаларни Аллоҳнинг буйруғини адо этиш учун тарк қилишлар, таровиҳ намозлари, ифторликлар....
Буларнинг ҳар бирини қиёслаб бўлмас ўрни бор.
Бу каби амалларни фақатгина Рамазонда эмас, балки йил бўйи адо этиш барчамизга насиб қилсин!
Сиз ҳам Рамазонни соғиндингизми?