Yashil Yillik

Yashil Yillik Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг хайрли ташаббуслар

Шу кунларда Жиззах вилоятида об-ҳавонинг инжиқликларига қарамасдан манзарали ва мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш и...
25/03/2022

Шу кунларда Жиззах вилоятида об-ҳавонинг инжиқликларига қарамасдан манзарали ва мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари давом этаётир.

Дўстлик туманида жорий йилнинг баҳор ойида 758 минг дона 613 минг туп кўчатлар экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 445 минг туп кўчатлар ўтқазилган.

Туманнинг "Наврўз" МФЙ ҳудудидаги дала атрофига ихота сифатида 5000 туп тут кўчатлари ўтқазилди. Кўчат экиш ишларида туман ҳокимлиги, ободонлаштириш бошқармаси, экология бўлими ва маҳалла аҳли жонбозлик кўрсатдилар.

Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

"Яшил йиллик" умуммиллий тадбирлари доирасида Пахтакор туманига баҳорги мавсумда 758 000 туп  дарахт кўчатлари экилиши р...
25/03/2022

"Яшил йиллик" умуммиллий тадбирлари доирасида Пахтакор туманига баҳорги мавсумда 758 000 туп дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган. Шу кунгача туман ҳудудидига жами 499 547 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, фермерлар уюшмаси кўчат экиш ишларида етакчилик қилмоқдалар.

Ўтган куни тумандаги "Бердиёр" фермер хўжалигининг 1,3 гектар майдонига 1000 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Каттақўрғон тумани бўлими  ва тегишли ташкилот корхоналари вакиллари бил...
25/03/2022

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Каттақўрғон тумани бўлими ва тегишли ташкилот корхоналари вакиллари билан биргаликда “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирлари доирасида туман ҳудудларидаги марказий ва ички йўл бўйларида ҳамда маҳаллаларда бир неча турдаги манзарали ва бутасимон дарахт ниҳоллари ва қаламчаларини экиш ишлари олиб боришмоқда.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Хабарингиз бор, “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида республикамиз бўйича жорий йилда 200 миллион туп дарахт ва б...
25/03/2022

Хабарингиз бор, “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида республикамиз бўйича жорий йилда 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу тариқа мамлакатимиз миқёсида яшил майдонларни кенгайтириш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Пахта кураш” маҳалласида туман ҳокимлиги ташаббуси билан 1000 туп мевали дарахт кўчатлари экилди.

Сурхондарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати.

Янгиланиш ва яшариш айёми — Нарўзи олам муборак!Азиз юртдошлар, барчангизни баҳор тимсоли, янгиланиш ва яшариш, нафосат ...
19/03/2022

Янгиланиш ва яшариш айёми — Нарўзи олам муборак!

Азиз юртдошлар, барчангизни баҳор тимсоли, янгиланиш ва яшариш, нафосат ва гўзаллик айёми Наврўзи олам билан самимий қутлаймиз!

Энг гўзал байрамлар билан бошланадиган баҳор юртимизга файзу барака, дастурхонларимизга тўкин-сочинлик олиб келсин. Эзгу ниятлар ила “Яшил йиллик” тадбирлари доирасида ерга қадаётган кўчатларимиз ўниб-ўсиб, Ўзбекистонимизни янада гўзал ва обод диёрга айлантирсин.

Наврўз атрофни сарамжон-саришта қилиш, она табиатга меҳир беришдек эзгу анъана ва қадриятларимиз билан ҳамоҳанг байрамдир. Айни кунларда шаҳару қишлоқларимиз чирой очиб, янада гўзал масканларга айланмоқда.

Ҳурматли ватандошлар, мана шундай шукуҳли кунларда хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, ўзингизга сиҳат-саломатлик тилаган ҳолда баҳорий кайфият йил бўйи ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз.

Бугун юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирлари давомида давлат ўрмон фондига  к...
19/03/2022

Бугун юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирлари давомида давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда экилган дарахт ва буталарни “Платформа” электрон базага жойлаштириб борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда ҳудудларда экилаётган дарахт кўчатларини сони, жойлашган манзили (геолокация), суғориш тизими, фотосуратлари тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни электрон базага тўлиқ ва сифатли киритиб бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Шундан келиб чиққан ҳолда Самарқанд туманида махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.
Масалан, куни кеча тумандаги "Конигил" МФЙ ҳудудида экилган дарахт кўчатларининг сони, тури ва экилган манзили ҳисобини юритиш учун навбатдаги ишлар амалга оширилди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

"Яшил макон" электрон платформаси юзасидан ўқув семинар ўтказилди Бугун Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаз...
17/03/2022

"Яшил макон" электрон платформаси юзасидан ўқув семинар ўтказилди

Бугун Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида Давлат экология қўмитасининг Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўлими бошлиғи М.Гулямов ҳамда АКТ бўлими Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахасиси Ж.Абдусатторов иштирокида "Яшил макон" электрон платформасига вилоят ҳудудида экилаётган кўчатлар тўғрисидаги маълумотларни ҳамда дарахтларнинг турлари бўйича, уларнинг геолакациясини тўғри киритиш тўғрисида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Ўқув семинарда вилоятнинг шаҳар ва туман кўчат экиш штабларига бириктирилган масъул ходимлар, туман (шаҳар) Экология бўлимларининг давлат инспекторлари, вилоят ўрмон хўжалиги масъул ходимлари, вилоят штаб аъзолари иштирок этдилар.

Шунингдек, "Яшил макон" электрон платформаси бўйича ташкил қилинган ишчи гуруҳ вилоятнинг барча туман (шаҳар) ҳудудларида бўлишади ва экилаётган кўчатларнинг "Яшил макон" электрон платформасига тўғри киритилиши ҳолатини ўрганишади.

Маълумки, чўл ҳудудларида ўзига хос яшилликни ва экотизимни таъминлашда, шунингдек, қум кўчишининг олдини олишда саксову...
17/03/2022

Маълумки, чўл ҳудудларида ўзига хос яшилликни ва экотизимни таъминлашда, шунингдек, қум кўчишининг олдини олишда саксовулнинг ўрни катта. Хабарингиз бор, кейинги йилларда Оролбўйида саксовулзорларни барпо қилиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда ва бу хайрли ташаббус айни вақтда ҳам давом эттирилмоқда.

«Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасининг давлат инспекторлари ҳам ана шу ташаббусдан келиб чиққан ҳолда "Яшил йиллик" умуммиллий тадбири доирасида қўриқхонанинг "Акпетки" ҳудудига саксовул экиш ишларини олиб боришди.

«Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасининг ахборот хизмати

Бугунги кунда кўчат экиш, чин маънода, умумхалқ тадбирига айланаётганини кўриб қувонасан киши.  Юртдошларимизнинг ўзи ҳа...
15/03/2022

Бугунги кунда кўчат экиш, чин маънода, умумхалқ тадбирига айланаётганини кўриб қувонасан киши. Юртдошларимизнинг ўзи ҳам бу хайрли ишга ташаббус билан қўшилиб, яшаш жойларига, туман ва шаҳар марказларига иқлими ва шароитидан келиб чиқиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишмоқда. Масалан, Навоий шаҳридаги “Турон” МФЙ ҳудудида истиқомат қиладиган юртдошимиз С.Беридиёров маҳалла атрофига 600 туп арча дарахти кўчатларини экиб, парваришлаб келмоқда.

🌳Сиз ҳам атроф-муҳитга, келажагингизга бефарқ бўлмасангиз ўзингизнинг ҳудудингизга дарахт кўчатларини экиш ишларида фаол иштирок этинг.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

⚡️ "Яшил макон" тадбирлари давом этмоқда: Аҳмад Фарғоний номидаги истироҳат боғига 300 тупга яқин мевали ва манзарали да...
14/03/2022

⚡️ "Яшил макон" тадбирлари давом этмоқда: Аҳмад Фарғоний номидаги истироҳат боғига 300 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди

▪️Фарғона шаҳридаги барча корхона ва ташкилотларда айни кунларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси кўтаринкилик ва соҳа ходимларининг фаоллигида ўтмоқда. Ҳар бир бўш турган ер майдонлар ҳамда гулхоналарга турли манзарали ва мевали дарахтлар экилмоқда.

▪️Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги истироҳат боғида лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш мақсадида шаҳар ҳокимлиги ҳамда Фарғона вилоят экология бошқармаси Фарғона шаҳар бўлими билан ҳамкорликда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этайлик!" тадбир ташкил этилди. Унда таълим ва тиббиёт муассасалари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Қорақалпоғистон  Республикасига хизмат сафари доирасида Хўжайли туманида бў...
14/03/2022

Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари доирасида Хўжайли туманида бўлди

Хўжайли туманида жойлашган "Таскөпир" МФЙ ҳудудида туман ҳокими Ж.Ермашов ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирокида «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири доирасида дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, "Сарышүнгул" ОФЙ ҳудудидаги 2-сектор штаби ва "Ижтимоий шаҳарча" атрофида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов "Яшил йиллик" умуммиллий тадбирлари давомида яхши ният билан кўчатлар ўтқазиб, туман ҳудудида кўчат экиш, агротехник ишловларини амалга ошириш ва суғориш тартиби ҳамда экилаётган кўчатларни иқлим шароитига мослаштириш жараёнлари билан яқиндан танишди.



Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати

Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Қорақалпоғистон  Республикасига хизмат сафари доирасида Хўжайли туманида бў...
14/03/2022

Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари доирасида Хўжайли туманида бўлди

Хўжайли туманида жойлашган "Таскөпир" МФЙ ҳудудида туман ҳокими Ж.Ермашов ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирокида «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири доирасида дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, "Сарышүнгул" ОФЙ ҳудудидаги 2-сектор штаби ва "Ижтимоий шаҳарча" атрофида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов "Яшил йиллик" умуммиллий тадбирлари давомида яхши ният билан кўчатлар ўтқазиб, туман ҳудудида кўчат экиш, агротехник ишловларини амалга ошириш ва суғориш тартиби ҳамда экилаётган кўчатларни иқлим шароитига мослаштириш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати

Бугун Тошкент шаҳрида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахтлар кўргазмасининг тантанали очилиш мар...
10/03/2022

Бугун Тошкент шаҳрида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахтлар кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Ортиқхўжаев кириш сўзи билан очиб, жумладан, бу қилинаётган ишлар Президентимиз ташаббуси билан кенг кўламда амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг муваффақиятли ҳамда самарали ўтишини таъминлашини алоҳида таъкидлади.

Унда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов ҳам қатнашиб хайрли тадбир билан йиғилганларни қутлади.
Ушбу тадбир доирасида шаҳримизнинг марказий, аҳоли гавжум кўчалари бўйлаб 10 000 дона манзарали дарахтлар экилиши режалаштирилган.


Бу жараён маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар назорати остида, оммавий ахборот воситалари вакиллар иштирокида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Бухоро вилоятига хизмат сафари доирасида "Жайрон" Бухоро ихтисослаштирилган...
10/03/2022

Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Бухоро вилоятига хизмат сафари доирасида "Жайрон" Бухоро ихтисослаштирилган питомнигида бўлди

Кейинги йилларда “Жайрон” питомнигида экотуризмни ривожлантириш мақсадида қатор чора-тадбирлар ҳаётга тадбиқ қилинаяпди. Хусусан, янгидан бино-иншоотлар ҳам бунёд этилмоқда.

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, галдаги вазифалар ва йўл қўйилган камчиликларни бартарфф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Давлат экология қўмитасида "Экологик таълимнинг ўзига хос хусусиятлари ва муаммолари" мавзусида маънавий-маърифий тадбир...
10/03/2022

Давлат экология қўмитасида "Экологик таълимнинг ўзига хос хусусиятлари ва муаммолари" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбари шу йил 2 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга ошириш лозим бўлган энг муҳим масалалар қаторида аҳолининг экологик маданиятини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, она юртимизни, яшаб турган жойимизни доимо тоза-озода сақлаш учун ҳар биримиз, айниқса, ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкинлигини таъкидлаган эди.

Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ташкил қилинган анжуманда институтнинг мустақил изланувчи докторанти, Нукус номидаги давлат педагогика институти катта ўқитувчиси Муротбой Аллаёров маъруза қилди.

Онлайн тадбирда ҳудудий бошқармалар, тизимдаги ташкилот ва корхоналар ходимлари ҳам иштирок этди.

Нукусда “Яшил белбоғ” ва “Яшил ҳудудлар”ни барпо қилиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъ...
10/03/2022

Нукусда “Яшил белбоғ” ва “Яшил ҳудудлар”ни барпо қилиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси, сенатор Б. Матмуратов, Давлат экология қўмитасининг бошқарма бошлиғи Ў. Собиров, Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси, Ўзбекистон Экология партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий кенгашлари аъзолари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ходимлар иштироки этди.

Тадбирда “Яшил макон”, "Яшил тадбир" умуммиллий лойиҳалариа давомида дарахтларни манзилли экишни ташкил этиш, уларни парвариш қилиш, шу жумладан суғориш тизимини қайта кўриб чиққан ҳолда, самарадорлигини ошириш, ҳар бир дарахтни парвариш қилиш учун масъулларни белгилаш, кўчатхоналар сонини кўпайтириш, ҳудудларда “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни барпо этиш бўйича сўз юритилди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан 200 дан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати

АРНАСОЙДА  "ЯШИЛ ЙИЛЛИК" ТАДБИРЛАРИ ДОИРАСИДА КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА🌿"Яшил йиллик" умуммиллий лойиҳаси доирасид...
09/03/2022

АРНАСОЙДА "ЯШИЛ ЙИЛЛИК" ТАДБИРЛАРИ ДОИРАСИДА КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

🌿"Яшил йиллик" умуммиллий лойиҳаси доирасида Арнасой тумани ҳудудига 2021 йилнинг куз фаслида жами 487 500 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ҳамда бута қаламчалари экилди.

🌱Туман масъуллари томонидан экилган дарахтларни парвариш қилиш ва ўсишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🌴Жорий 2022 йилда "Яшил йиллик" тадбирлари доирасида умумий режа 1 млн. 329 минг 500 дона бўлса, шундан баҳорги мавсумда 785 600 дона, кузги мавсумида эса 543 900 дона экилиши режалаштирилган.

🌿Ҳозирда баҳорги мавсумда туман бўйлаб 18 мингдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ҳамда бута қаламчалари экилди.

Жиззах вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати

“Яшил йиллик” умуммиллий тадбири доирасида Мирзачўл туманидаги маҳаллаларда ҳам кўчат экиш ва баҳорги ободонлаштириш ишл...
09/03/2022

“Яшил йиллик” умуммиллий тадбири доирасида Мирзачўл туманидаги маҳаллаларда ҳам кўчат экиш ва баҳорги ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Туман Экология бўлими ходимлари ҳам бу ишларда амалий ёрдам бермоқда.

Куни кеча "Ипак йўли" маҳалласидаги йўллар ёқаларига ва ариқ бўйларига турли манзарали кўчатлар экилди. Шунингдек, чор-атроф кўкаламзорлаштирилиб, дарахтларга шакл берилди. Туман Ободонлаштириш бўлими ходимлари саъй-ҳаракатлари билан экилган дарахтларни суғориш тизими ҳам шакллантирилди.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Address

Чиланзарский район, проспект Бунёдкор, дом 7-А
Tashkent
100043

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Yashil Yillik posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Yashil Yillik:

Videos

Share