Ziyorat Tour

Ziyorat Tour 🕋 Умра сафари
🕌 Зиёратгоҳларга турлар
📱 +998 (90) 120-90-45

Umra arab tilida "Ziyorat" degan ma'noni anglatadi. Shar’iy istilohda esa Harami Sharifni belgilangan tartibda ziyorat q...
13/12/2022

Umra arab tilida "Ziyorat" degan ma'noni anglatadi. Shar’iy istilohda esa Harami Sharifni belgilangan tartibda ziyorat qilish demakdir. Umra - islom an’anasida kichik haj deb ham yuritiladi. Hajdan farqli o’laroq, bu ixtiyoriy va Musulmon bandalar tomonidan Allohga sodiqlikni ko’rsatish uchun ixtiyoriy ravishda qilinadigan amal hisoblanadi.

✨Payg’ambar (s.a.v.) aytdilar. “Umra - umragacha bo’lgan xatolarga kafforatdir. Haji mabrurning mukofoti esa faqat Jannatdur”.

🇺🇿

Umra ziyoratchilari uchun qabul boshlandi📆 Dekabr oyida Umra safariga borishni rejalash*tirganlar uchun Ziyorat Tourdan ...
12/12/2022

Umra ziyoratchilari uchun qabul boshlandi

📆 Dekabr oyida Umra safariga borishni rejalash*tirganlar uchun Ziyorat Tourdan ajoyib yangilik.

✅ Siz ham ziyorat qilishni rejalashtirgan bo'lsangiz sizga "Standart" tarifini taklif qilamiz. Tarif rejasiga nimalar kiradi batafsil tanishib chiqing.

♦️ 4 kecha Madina
♦️ +10 kecha Makka

✈️ To’g’ridan to’g’ri aviaparvoz Tashkent-Jidda-Tashkent
• Zamonaviy va qulay avtobuslar:
• Jidda aeroportidan Madina shahridagi mehmonxonaga transfer + yengil taomli quticha
• Madina shahridagi mehmonxonadan Makka shahridagi mehmonxonagacha transfer
• Makka shahridagi mehmonxonadan Jidda shahridagi aeroportgacha transfer
• Kutib olish va kuzatib qo’yish xizmati. Muqaddas dargohlarga ekskursiyalar
• Madina va Makka shaharlaridagi mehmonxonalarda 2-mahal ovqat bilan
• Viza
• Tibbiy sug’urta
Madina:
⭐️ BOSPHORUS GRAND AL SAFI 4* - 5 kun
Makka:
⭐️ INFINITY MAKKAH HOTEL 4* - 10 kun

☎️ Batafsil ma'lumot uchun:
+998 90 120 90 45

🇺🇿

24/10/2022

Umra ziyorati – Ziyorat tur bilan🕋

Ha-ha, bizda endi buning iloji bor ⚜

📞Batafsil ma’lumot uchun biz bilan bog’laning:
+998 90 120 90 45

➖➖➖➖

Тур Умры-с Ziyorat tur🕋

Да-да, теперь это возможно ⚜

📞Свяжитесь с нами для получения более подробной информации:
+998 90 120 90 45

1. Тарихчиларнинг маълумотларига қараганда, Каъба ўз тарихи давомида 12 маротаба қайта қурилган. Охирги таъмирлаш ишлари...
21/10/2022

1. Тарихчиларнинг маълумотларига қараганда, Каъба ўз тарихи давомида 12 маротаба қайта қурилган. Охирги таъмирлаш ишлари 1996 йилда ўтказилиб, ҳожилар назаридан бутунлай беркитилган.

2) Кисва, яъни каъбапўшнинг ранги йиллар давомида бир неча маротаба ўзгарган. Пайғабаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбани оқ яманий матога ўраганлар. Кейинчалик турли даврларда халифалар яшил, қизил ва оқ матолардан фойдаланганлар. Каъба аббосийлар халифалиги давридан бошлаб қора рангли кисва билан ўрала бошлаган.

3) Ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг даврида Каъба тўғри тўртбурчак шаклида бўлган. Ҳозирги шакли Исломгача қурайшликлар томонидан қайта қурилган. Каъбанинг олд кисмида жойлашган ярим доира шаклидаги девор билан ўралган ҳудуд «ҳатим» деб номланиб, у Каъбанинг илк пойдевори ҳисобланади. Бу қисм қайта қурилиш натижасида бўшаб қолган жой ҳисобланади.

4) Машҳур Ҳажарул асвад – «қора тош» бир неча парчаларга бўлинган. Унинг саккизта бўлаги махсус қолипга тўпланган. Бу қолип илк бор Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу томонидан ўрнатилган.

5) Бану Шайба қавми 15 асрдан буён Каъбанинг калитини сақлаш хизматини адо этиб келмокда. Бу ваколат Исломдан аввал ҳам шу қавм аъзоларида бўлган.

6) Маълум вақтгача Каъба барча хоҳловчилар учун очик бўлган. Каъбанинг ичига кириш нафақат Қурайш зодагонларига, балки оддий ҳожиларга хам мумкин бўлган. Йилдан-йилга зиёратчи ҳожиларни сони кўпайиб, натижада қадимий ибодатхонанинг бузилиш хавфи пайдо бўлганлиги сабабли Каъбани ёпиб қўйишга мажбур бўлинган.

7) ХХ асрнинг бошларида Маккада қаттиқ сел келган. Махсус зовур иншоотлари бўлмагани сабабли зиёратчилар сузиб тавоф қилишган.

17/10/2022

✔️Халқимиз учун янада енгиллик яратиш мақсадида, эндликда Зиёрат Тур, Умра турларини ташкиллаштирмоқда🕋

Батафсил билмоқчимисиз❓
📞 Унда ҳозироқ биз билан боғланинг:
90 120 90 45

Умра қилишга киришган киши мийқотдан эҳромга кириши лозим бўлади. Бизда ҳозир умрачиларга дастлаб Мадинани зиёрат қилиш ...
14/10/2022

Умра қилишга киришган киши мийқотдан эҳромга кириши лозим бўлади. Бизда ҳозир умрачиларга дастлаб Мадинани зиёрат қилиш режалаштирилгани сабабли зиёратдан сўнг умра қилиш учун Маккага йўлга чиққанларида Зулҳулайфа номли жойда эҳромга кирадилар.

Ушбу жойда эҳромга кирувчилар учун барча шароитлар ҳозирлаб қўйилган. Эҳромга киришда қуйидаги амаллар қилинади:

– Ғусл қилиш;
– Баданга хушбўйлик суриш (эҳромга эмас);
– Икки ракат намоз ўқиш;
– Талбия айтиш. (Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда ван неъмата лака вал мулк. Ла шарийка лак).

Талбияни ҳар айтишда уч мартадан айтиш мустаҳаб бўлади. То тавофни бошлагунича имкон қадар кўпроқ талбия айтишга ҳаракат қилинади.

Каъбани тавоф қилиш умранинг рукнларидан бири бўлиб, тавофдан олдин умра учун эҳромга кирган бўлиш шартдир. “Тавоф” сўзи...
12/10/2022

Каъбани тавоф қилиш умранинг рукнларидан бири бўлиб, тавофдан олдин умра учун эҳромга кирган бўлиш шартдир.

“Тавоф” сўзи “айланиб чиқиш” маъносини англатади.
Истилоҳда эса: “Каъбани 7 марта айланиб чиқиш тавоф деб аталади”. Тавофда тўртта айланиш фарз, қолган учтаси вожиб ҳисобланади.

Тавоф “Ҳажарул асвад”нинг рўпарасидан бошланади. Каъбани айланиб тавофни бошлаган жойига келганда бир тавоф ҳисобланади.

“Ҳажарул асвад”нинг рўпарасига келганда “Бисмиллаҳи валлоҳу акбар” дея имкони бўлса, “Ҳажарул асвад” ўпилади, агар бошқаларга озор бериш хавфи бўладиган бўлса, қўли билан унга ишора қилинади ва ўша қўл ўпилади, сўнгра иккинчи тавофга киришилади.

08/10/2022

Умра турини амалга ошириш орзуйингизми? Орзуйингизни биз билан амалга оширинг🕋 Қизиқдингизми❓Унда бу таклиф айнан сиз учун✈️ 90 120 90 45

Умра ибодатида қуйдаги амаллар бажарилади: ▫️Эҳром боғланади ▫️Каъбани тавоф қилинади▫️Сафо ва Марва орасида саъйи қилин...
07/10/2022

Умра ибодатида қуйдаги амаллар бажарилади:

▫️Эҳром боғланади
▫️Каъбани тавоф қилинади
▫️Сафо ва Марва орасида саъйи қилинади
▫️Соч тўлиқ олдирилади ёки қисқартирилади.

🕋Умра зиёратини амалга ошириш сизнинг ҳам орзуйингизми?🤩Унда http://www.ziyorattour.uz орқали тур учун рўйхатдан ўтинг!📞...
03/10/2022

🕋Умра зиёратини амалга ошириш сизнинг ҳам орзуйингизми?

🤩Унда http://www.ziyorattour.uz орқали тур учун рўйхатдан ўтинг!

📞Батафсил маълумот олмоқчимисиз? Унда биз билан боғланинг:
90 120 90 45

Aссалому алайкум, азизлар!Сизларни Қурбон ҳайити куни билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Сизларга мустаҳкам соғлик в...
09/07/2022

Aссалому алайкум, азизлар!

Сизларни Қурбон ҳайити куни билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Сизларга мустаҳкам соғлик ва оилавий тинчлик-тотувлик тилаймиз. Aллоҳ барча эзгу ниятларимизга эриштирсин, ҳамда қилган ибодатларимизни ва қурбонликларимизни Ўз даргоҳида қабул қилсин.

Ассалому алайкум, азизлар!Рамазон Хайити барчангизга муборак бўлсин 🌙Яратган тутган рўзаларингиз, ибодатларингизни бериё...
02/05/2022

Ассалому алайкум, азизлар!

Рамазон Хайити барчангизга муборак бўлсин 🌙

Яратган тутган рўзаларингиз, ибодатларингизни бериё қабул қилсин. Тутган рўзаларингиз қадамларингизни Жаннатнинг Раййон эшиги томон элтсин 🤲

Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин

Уламолар, Қуръони карим ва суннати шарифда келган далиллардан фойдаланиб ҳаж ва умрадан олинадиган фойдаларнинг баъзилар...
30/04/2022

Уламолар, Қуръони карим ва суннати шарифда келган далиллардан фойдаланиб ҳаж ва умрадан олинадиган фойдаларнинг баъзиларини зикр қиладилар.

1) Масжидул ҳаромда ўқилган намоз бошқа жойдаги намозлардан афзаллиги.
2) Мабрур ҳаж, энг афзал амаллардан биридир.
3) Гуноҳлар мағфират қилинади.
4) Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдир.
5) Ҳожилар ва умра қилувчилар Аллоҳнинг меҳмонларидир.
6) Ҳажда қилинган нафақа Аллоҳ йўлида қилинган нафақа кабидир.
7) Унда шифобахш замзам суви бор

Аллоҳ таоло муборак сафарга кетган ва кетиш арафасида юрган ҳожиларимизни соғу саломатликда ибодатларини адо этиб, гуноҳлардан покланиб келишларини насиб қилсин. Муқаддас жойларда ўзлари, фарзандлари, сизу биз ватандошлари ҳақларига қилган дуоларини қабул этсин. Уларнинг дуолари шарофати ила юртимизнинг тинч ва осойишталигини бардавом айласин.

Бу ойда Қуръони карим нозил бўлган;Бу ойда (шу боис) хатми Қуръон қилинади;Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади;Бу ойда мус...
27/04/2022

Бу ойда Қуръони карим нозил бўлган;
Бу ойда (шу боис) хатми Қуръон қилинади;
Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади;
Бу ойда мусулмонлар рўзадор бўладилар;
Бу ойда минг ойдан афзал бўлган қадр кечаси бор;
Рамазон ойи сабр ойи;
Дуолар мустажоб бўладиган ой;
Рўза тутиш сабаб тақво ҳосил қилинади;
Рўза инсонга нафсни тийишни ўргатади;
Рўза туфайли инсон руҳияти покланади;
Рўза туфайли инсон тани покланади;
Рўзадорнинг тили ғийбат, буҳтон,чақимчилик каби гуноҳлардан тийилади;
Рўзадорда риё бўлмайди;
Унинг қулоғи бу ойда гуноҳларни “эшитмайди”;
Унинг кўзлари гуноҳ нарсаларни “кўрмайди”;
Рўзадорнинг қўллари гуноҳ ишларни қилмайди;
Унинг оёқлари гуноҳ жойларга бормайди;
Рўзадор саҳарлик қилиб баракага эришади;
Рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳ таолонинг наздида мушки анбардан ҳам хушбуйроқ бўлади;
Рўза қалбни камтарин, тавозели қилади;
Бу ой тавбалар қабул бўлувчи ой ҳисобланади;
Бу ой мағфират ойидир;
Жаннат эшиклари очиб қўйилган ойдир;
Дўзах эшиклари ёпиб қўйилган ойдир;
Шайтонларга кишан солиб қўйилган ойдир;
Рамазон – бандани Аллоҳга энг яқин қиладиган ой;
Бу ой – саховат ойи;
Бу ойда қилинган яхшиликлар савоби ўн баравардан еттиюз бараваргача кўпайтириб ёзилади;
Рамазон – садақа ва эҳсонлар қилинадиган ой;
Муҳтожларга ёрдам қўли чўзиладиган ой;
Бу ойда закот бериб, ҳақдорлар хурсанд қилинади;
Фитр садақаси берилиб, мискинлар дуоси олинади;
Закот берувчи кишининг моли покланади;
Закот берувчининг молига барака киради;
Бой билан камбағал ўртасидаги гина, адоват йўқолади;
Қариндош-уруғчилик алоқалари мустаҳкамланади;
Рўзанинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи беради, яъни рўзадорга бериладиган савоб ва яхшиликлар миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди;
Рўзадор Раййон номли эшикдан жаннатга киради.

26/04/2022

Муқаддас Каъбатуллохнинг ичига ташриф

26/04/2022

Муқаддас Каъбатуллохнинг ичига ташриф

САҲАРЛИКНИНГ БАРАКОТИРамазон саҳарлик, ифторлик ва таровеҳ намози ила раҳматланган: саҳарликда барокат, ифторликда хайр ...
22/04/2022

САҲАРЛИКНИНГ БАРАКОТИ

Рамазон саҳарлик, ифторлик ва таровеҳ намози ила раҳматланган: саҳарликда барокат, ифторликда хайр ва фаришталар дуоси, таровеҳда эса қилинган гуноҳ ишларимизнинг мағфирати муждаси бор.

Ҳар биримиз саҳарликка турарканмиз, бир томондан кун бўйи жисмимизга қувват бўлсин, дея овқатлансак, иккинчи томондан, хушхабари берилган саҳарлик баракотидан насибадор бўлишга саъй қиламиз. Зотан, бу Расулуллоҳ (с.а.в.)дан тавсиядир.

Шундай экан, албатта саҳарлик қилинг! Саҳарлик пайтида суюқлик истеъмол қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шўрва, мастава ва шунга ўхшаш суюқ таомлар, мева ва сабзавотли салатлар ейиш мақсадга мувофиқ. Саҳарлик қилмай, кечаси овқат еб ётиш эса умуман нотўғри.

20/04/2022

❓Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими?

Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо (с.а.в) ҳақида1. Урта бўй эдилар.2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.3. Олдинга м...
18/04/2022

Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо (с.а.в) ҳақида

1. Урта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37. Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1. Ибодат; 2. Уй ишлари; 3. Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдам берганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган

Сени соғиндик, эй Рамазон! Азизлар, барчангизни  кириб келган улуғ мағфират Рамазон ойи билан табриклаймиз. Ушбу ойда Ал...
02/04/2022

Сени соғиндик, эй Рамазон!

Азизлар, барчангизни кириб келган улуғ мағфират Рамазон ойи билан табриклаймиз. Ушбу ойда Аллоҳ таоло барча қилган ибодатларимизни тўлиқ кабул қилсин, машаққатларимизга минглаб савоблар ёзиб, савол-жавоб бўлар кунда барчамизни юзимизни ёруғ қилсин! 🤲

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Рамазон рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, унинг олдинги (ўтган) гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар.

Рамазон ойи барчамизга ҳайрли ва барокатли бўлсин.

#рамазон #муборак

Ўн икки ойнинг султони, муборак моҳи Рамазонга ҳам оз фурсат қолди.Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Набий...
01/04/2022

Ўн икки ойнинг султони, муборак моҳи Рамазонга ҳам оз фурсат қолди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ойларнинг энг афзали Рамазон ойидир», деганлар.

Рамазон Қуръон ойидир. Рамазоннинг энг буюк фазилатларидан бири – бу унинг Қуръон ойи эканидадир. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнги китоби, Қиёматга боқий қоладиган, барчани ожиз қолдирган мўъжиз каломи Қуръони Каримни нозил қилиш учун айнан Рамазон ойини танлаган. Шунинг ўзи бу ойнинг қанчалар улуғ эканини англаш учун етарлидир.

Аллоҳ таоло барчамизни Рамазон ойида қилган ибодатларимизни қабул айласин!🤲

#рамазон #кааба #умра #зиёрат

Ассалому Алайкум, азизлар!Барча мусулмон аҳли интизорлик билан кутадиган Рамазон ойи кириб келишига оз муддат қолди.Рама...
29/03/2022

Ассалому Алайкум, азизлар!

Барча мусулмон аҳли интизорлик билан кутадиган Рамазон ойи кириб келишига оз муддат қолди.

Рамазон ҳидоят ойи бўлиб, айнан шу ойда Қуръон нозил бўлган.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ баёнотлари бўлиб Қуръон нозил қилинган” (“Бақара” сураси, 185-оят).

Рамазон мағфират ойи бўлгани сабабли ушбу ойда қўпроқ саҳоват қилиш, ҳадялар бериш, меҳр-муруват кўрсатиш матлуб амаллардан ҳисобланади.

Биз ҳам сизларга яхшилик умидида ушбу Рамазон ойи тақвимини улашишни хуш кўрдик. Сизлар ҳам азизлар яқинларингизга улашишни унутманг!

Рамазон 2 апрелдан бошланади 🤲Рамазон ойининг ҳар кунида қабул бўладиган бир дуо бор. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва с...
25/03/2022

Рамазон 2 апрелдан бошланади 🤲

Рамазон ойининг ҳар кунида қабул бўладиган бир дуо бор.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб дедилар: “Албатта, Рамазоннинг ҳар кунида барча мусулмонлар учун қабул бўладиган бир дуо бор” (Имом Аҳмад, Баззор ва бошқалар ривояти). Агар бу дуо рўза пайтида, айниқса, ифтордан салгина олдин қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: адолатли имом, рўзадор то ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси” (Ибн Можа, Термизий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Байҳақий, Ибн Ҳиббон, Таёлисий, Ибн Хузайма ва Исҳоқ ибн Роҳавайҳлар ривояти).

Кунларнинг улуғи - Жума куни муборак бўлсин 🕌Ушбу кунда қилинадиган энг афзал амаллардан бири - Пайғамбаримиз алайҳиссал...
18/03/2022

Кунларнинг улуғи - Жума куни муборак бўлсин 🕌

Ушбу кунда қилинадиган энг афзал амаллардан бири - Пайғамбаримиз алайҳиссаломга кўп саловот айтишдир.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад"

👉 Яқинларингизга улашиб саловот айтишлигига сабабчи бўлинг!

📅 Бу йил Бароат кечаси 17 мартдан - 18 мартга ўтар кечасига тўғри келмоқда. Сизлар учун ушбу кеча фазилатлари тўғрисида ...
17/03/2022

📅 Бу йил Бароат кечаси 17 мартдан - 18 мартга ўтар кечасига тўғри келмоқда. Сизлар учун ушбу кеча фазилатлари тўғрисида қисқача маълумот тўпладик.

📚 Бароат кечаси борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари

👉 Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Аллоҳ таоло шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси дунё осмонига (Ўзининг шаънига мувофиқ) тушади ва Аллоҳга ширк келтирган ва қалбида гина, кудурат бор кишидан бошқа барчани мағфират қилади».

☝️ У кечада нима бўлади?

👉 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу кечада (яъни шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?» дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?» дедилар.
У зот:
«У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг аммаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади», дедилар»

12/03/2022

Миллионлаб мусулмонлар Аллоҳ таолонинг уйини зиёрат қилишга Маккага ва муқаддас қадамжоларга борадилар. Бундай муқаддас жойларни ўз кўзи билан кўриш нақадар катта бахт. Барчамизга улуғ масканларни яқинларимиз билан зиёрат қилиш насиб этсин.

12/03/2022

Муқаддас жойларда ота-онангиз ва яқинларингиз билан ибодат қилиш катта бахтдир. Барчамизга шундай улуғ масканларда бирга ибодат қилишлик шарафи насиб этсин 🤲

Ҳажда қилиниши тақиқланган амаллар1. Агар фарз тавофни таҳоратсиз бажарса, битта қўй, жунуб ҳолда бажарса, битта туя сўй...
12/03/2022

Ҳажда қилиниши тақиқланган амаллар

1. Агар фарз тавофни таҳоратсиз бажарса, битта қўй, жунуб ҳолда бажарса, битта туя сўйиши вожиб.
2. Вожиб суннат ё тавофларни таҳоратсиз қилса, битта фитр садақаси миқдорида садақа бериши, жунуб ҳолда қилса, бир қўй сўйиши керак бўлади.
3. Аёл ҳайз ё нифос қони тўхтамай вожиб ва суннат тавофларни бажарса, бир қўй, фарз бўлган тавофни бажарса бир туя сўяди.
4. Ҳайзда, нифосда ёки жунуб бўлиб тавоф қилгач, покланиб, ғусл қилиб, қайтадан тавоф қилса, лозим бўлган жазо авф этилади.

Умра бажариш тартиби Ҳаж бўлимида баён қилинган тарзда ювиниб, покланиб, икки ракат намоз ўқигач, талбия айтади. Сўнг "А...
12/03/2022

Умра бажариш тартиби

Ҳаж бўлимида баён қилинган тарзда ювиниб, покланиб, икки ракат намоз ўқигач, талбия айтади. Сўнг "Аллоҳумма инний урқаул умрата фа яссирҳа лий ва тақоббалҳа минний" деб ният қилиш лозим. Маъноси: "Аллоҳим, умра ибодатини адо қилмоқчиман, мени бунга муваффақ қилгин ва бу ибодатни даргоҳингда қабул айла ".
Шунда умра учун иҳромга кирган ҳисобланади. Иҳромга киргач, Байтуллоҳни етти марта тавоф қилади Сафо ва Марва орасида саъй қилади. Шундан сўнг соч олдиради ёки қисқартиради. Шу билан киши умрани тамомлаган ҳисобланади. Кичик ҳаж ҳисобланган умра фақат қуйидаги хусусларда ҳаждан фарқ қилади.
1)Ҳаж фарз амал бўлса, умра суннати муаккададир.
2)Умра учун маълум вақт белгиланмаган.
3)Умрада Арафотда вуқуф қилинмайди.
4)Умрада Муздалифада туриш йўқ.
5)Умрада шайтонга тош отиш йўқ
6)Умрада икки вақт намозини жамъ қилиш йўқ
7)Умрада қудум (ташриф) тавофи қилинмайди.
8)Умрада видо тавофи ҳам йўқ.

Зиёратчи Умрага ўзи билан нималарни олишлиги керак? 🤔Асосий багаж 20 кг дан зиёд бўлмаслиги керак.🧳Қишки пайтларда Макка...
12/03/2022

Зиёратчи Умрага ўзи билан нималарни олишлиги керак? 🤔

Асосий багаж 20 кг дан зиёд бўлмаслиги керак.🧳

Қишки пайтларда Макка ва Мадина шахарлари бироз салқинроқ бўлади, шунга қараб ўзингиз билан энг керакли кийимларингизни олинг.
Эҳромга кириш учун эркакларга 2та оқ тикилмаган мато керак бўлади, уларни Мадина шаҳрида сотиб олса ҳам бўлади. Асосийси, ўзингизга қулай кийимлар олинг.

📱 Батафсил маълумот учун: +998 33 989 22 20

Address

Улица Ислама Каримова, д-49, 10-этаж
Tashkent
100000

Telephone

+998901209045

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Ziyorat Tour posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Ziyorat Tour:

Videos

Share

Category


Other Tour Agencies in Tashkent

Show All